Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туман суди раиси вафоти бўйича суриштирув бошланди – манба

Туман суди раиси вафоти бўйича суриштирув бошланди – манба

Фото: «Twitter.com»

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Мақсудбек Қиличев автоҳалокат сабаб вафот этгани хабари берилганди.

Мазкур фожиа ҳақида қўшимча маълумотлар пайдо бўлди.

«Xabar.uz»нинг Хоразм вилояти ИИБдаги манбасига кўра, воқеа бугун – 17 май куни тонг саҳарда юз берган. Айтилишича, соат 05:30 – 06:00лар атрофида М.Қиличев шахсий автомашинасида Хива шаҳрининг халқ тилида «Обвандная» кўчасида кетаётиб, хафвли айланма бурилишига етганда бошқарувни йўқотади. Оқибатда йўл бўйидаги дарахтга урилиб, воқеа жойида вафот этади.

Ҳозирги вақтда Хива шаҳар ИИБ ва шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг