Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тунда содир этилган ўғриликнинг тонгдаёқ «миси чиқди»

Тунда содир этилган ўғриликнинг тонгдаёқ «миси чиқди»

Фото: Абдулла Ражабов

Туннинг қоқ ярмида Жондор тумани «Тинчлик» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида нотинчлик рўй берди. Хонадон бекаси Д.Асадованинг тўрт ярим миллон сўмлик тақинчоқларини кимдир ўғрилаб кетибди!

Туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Раҳматовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу жиноят иссиғида фош этилган. Унинг таъкидлашича: «Ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида воқеа жойидан олинган бармоқ излари махсус база орқали текширилиб, жиноят шу маҳаллада яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро А.Ж. гумондор тариқасида қўлга олинган».

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг