Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия Президентининг «Twitter» саҳифаси энди русча ҳам «гапиради»

Туркия Президентининг «Twitter» саҳифаси энди русча ҳам «гапиради»

Фото: «Анадолу» АА

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ижтимоий тармоқлар, хусусан, «Twitter»даги саҳифаси энди рус тилида ҳам фаолият юритади. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Рус тилидаги саҳифа 3 апрель куни Туркия жанубидаги Аккую атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросим пайтида ишга туширилган. Ушбу тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия Президенти Владимир Путин иштирок этган.

Путин ташрифига бағишланган қабул маросими, атом электр станцияси қурилишининг бошланиши ва икки раҳбарнинг қўшма матбуот анжумани рус тилидаги саҳифа орқали жонли узатилган. Ушбу жонли эфирни президентнинг рус тилидаги саҳифаси орқали 70 минг одам томоша қилган.

10 миллион обуначига эга бўлган президент саҳифаси ҳозирда турк, инглиз, араб ва француз тилларида фаолият олиб боради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг