Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда 35 ёшли аёлнинг ўлимида икки ўзбекистонлик гумонланяпти

Туркияда 35 ёшли аёлнинг ўлимида икки ўзбекистонлик гумонланяпти

Жорий йилнинг 17 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Умрание туманида Самарқанд вилоятидан келиб вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.С.нинг эри томонидан ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур воқеага аниқлик киритиб, жумладан, қотилликда гумонланаётган шахснинг Ўзбекистон фуқароси У.С. экани ва у бу ишга рашк оқибатида қўл урганини маълум қилди. Шунингдек, жиноятчини яширинишда ёрдамлашганликда гумон қилинаётган, асли Жиззах вилоятидан бўлган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланган.

Суриштирув ишлари якунига етгач, 19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Бош консулхона марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан бу борада ёрдам кўрсатилаётганини хабар қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг