Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда ичида россиялик йўловчилар бўлган автобус ҳалокатга учради

Туркияда ичида россиялик йўловчилар бўлган автобус ҳалокатга учради

Фото: «РИА Новости»

Туркияда россиялик йўловчилар олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Россиянинг Туркиядаги бош консуллиги ҳам бу ҳодисани тасдиқлаган.

Ҳодиса бугун маҳаллий вақт билан соат 05:00 да содир бўлган.

Автобусдаги 25 нафар россиялик аэропортга кетаётган бўлган. Автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида 13 нафар йўловчи жароҳатланган. Улар яқин атрофдаги шифохоналарга олиб борилган.

ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари аниқлаштириляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг