Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда президентлик сайловининг натижалари расман маълум қилинди

Туркияда президентлик сайловининг натижалари расман маълум қилинди

Фото:«RT.com»

Туркия олий сайлов кенгашининг раиси Сади Гювен Туркияда ўтказилган преиздентлик сайловида ғолиб чиққан номзод номини расман оммага маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Сайлов натижаларига кўра, Эрдўғон 52,5 фоиз овоз билан 1-турнинг ўзида ғолиб бўлди. Унинг асосий рақиби Муҳаррам Инже 30,7 фоиз, қолган номзодлар – Салоҳитдин Демиртош 8,4 фоиз, Мерал Акшенер 7,3 фоиз, Тамал Карамуллаўғлу 0,9 фоиз ва Догу Перинчек 0,2 фоиз овоз тўплаган.

Парламент сайловларида ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 42,4 фоиз овоз, Миллий ҳаракат партияси 11,1 фоиз овоз тўплаган. Шу тариқа бу партияларни бирлаштирувчи Халқ альянси парламентда кўпчилик ўринни олади.

Аввалроқ, Эрдўғоннинг ўзи сайловларда ғалаба қозонганини маълум қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг