Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияликлар билан ҳамкорлик қилинади

Туркияликлар билан ҳамкорлик қилинади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раиси  Али Ихсан Чаглара билан учрашди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Ҳалилилло Тўрахўжаев меҳмонларни агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ўз ташкилотига юклатилган вазифа ва функциялар хусусида тўхталиб ўтди.

Али Ихсан Чаглара ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Меҳмон Туркияда давлат хизматлари кўрсатиш тажрибаси ҳақида сўзларкан Ўзбекистоннинг тажрибаси комплекс чора-тадбирларни акс эттиргани билан ўзига хослигини таъкидлаб, Ўзбекистон инвестицион иқлими ва иқтисодиёти ривожланишида янги ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги муҳим ўрин эгаллашини айтди.

Учрашув сўнгида томонлар икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг