Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон коронавирус сабаб Ўзбекистон билан чегарани ёпди

Туркманистон коронавирус сабаб Ўзбекистон билан чегарани ёпди

Фото:«Sputnik»

Туркманистон шу йил 31 январь санасидан бошлаб Ўзбекистон билан иккита чегара пункти, «Шовот» ва «Фарап»ни ёпди. Бу ҳақда Xorazm News ёзмоқда. 

Бунга коронавирус тарқалишининг олдини олиш сабаб қилиб кўрсатилмоқда. ОАВда тарқалган хабарларга кўра чегара қачон очилиши маълум эмас. Лекин «Шовот» чегара пункти 14 февралга қадар ёпилиши таҳмин қилинмоқда.

«Turkmen.news»нинг хабар қилишича Ўзбекистон томондан чегара ёпилмаган, аксинча назорат кучайтирган. Тиббиёт ниқобини тақмаган фуқароларни ортга қайтарилган. Бундан маҳаллий аҳоли унумли фойдаланиб дорихоналарда 3 таси 2 манатга сотилаётган ниқобнинг донасини 3 манатдан сотган.

 Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Ўзбекистонда ҳам коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди. Хитойга бўлган сафарлар ва ташрифлар вақтинча тўхтатилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг