Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» ижтимоий тармоғи 12 йилдан буён биринчи марта IV чоракни даромад билан якунлади

«Twitter» ижтимоий тармоғи 12 йилдан буён биринчи марта IV чоракни даромад билан якунлади

Соф фойда 91 миллион долларни ташкил этди.

Фото: «ITC.ua»

2006 йилда ишга туширилган «Twitter» ижтимоий тармоғи 2017 йилнинг IV чорагида сўнгги 12 йилдан буён биринчи бор даромад кўрди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, соф фойда 91 миллион долларни ташкил этди, деб хабар берди «ITC.ua».

2016 йилнинг IV чорагидаги сервис 167,1 миллион доллар зарар кўрганди.

Компаниянинг сўнгги уч ойдаги даромади 735 миллион долларни ташкил этган, бу таҳлилчилар томонидан башорат қилинган кўрсатгичлардан (686,4 миллион доллар) ҳам юқори.

Компания бир йил давомида 2,4 миллиард даромад кўрган, бу эса бир йил олдинги натижаларга кўра 3 фоизга кам. Бутун йил ҳисоби бўйича компания 108 миллион доллар зарар кўрган. Шундай экан, биргина чоракда фойда кўриш бутун йилни қопламайди. 

Мазкур ижтимоий тармоқдан ўтган йили ҳар ойда 330 миллион киши фойдаланган, бу ундан олдинги йилга қараганда 4 фоизга паст демакдир.

Шунингдек, компаниянинг реклама савдоси орқасидан кўраётган даромади 7 фоизга ўсган. NASDAQ савдо биржасининг очилиши билан унинг акциялари 20 фоизга қимматлашган. Сўнгги йил ичида «Twitter» акциялари қиймати деярли 50 фоизга ўсган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг