Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учта ҳудудда 22 нафар бемор тузалди. Барча соғайганлар 2900га яқинлашди

Учта ҳудудда 22 нафар бемор тузалди. Барча соғайганлар 2900га яқинлашди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1120 нафарга етди.

Самарқанд вилоятидан соғайганларниг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда.

Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2859 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг