Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умар Хайём ҳақидаги иккинчи китоб нашрга тайёрланмоқда

Умар Хайём ҳақидаги иккинчи китоб нашрга тайёрланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ёзувчи Наби Жалолиддин Умар Хайём ҳақидаги «Оралиқ» романининг давомини ёзиб тугатганди. Энди иккала китоб ҳам нашрга тайёрланмоқда, деб хабар берилди ёзувчининг Телеграмдаги каналида.

Умар Хайём ҳаёти ва ижоди, унинг ўсмирлик ва йигитлик даврлари ҳақида сўзловчи «Оралиқ» романи китобхонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинган эди.

Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, ёзувчи Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ёзиб тугатган эди.

Ҳозир ҳар икки роман ҳам битта китоб ҳолида «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан нашрга тайёрланмоқда. Тез кунлар ичида бу китоб китобхонлар қўлига етиб боради.

Ушбу янги роман «Ғайб остонасида» деб номланади. Унда Хайёмнинг Хайём бўлишидаги даврлар, машҳурлиги, ўша пайтдаги тарих ва тарихий шахслар, Ғаззолий билан учрашув, умуман, ҳамма-ҳаммаси қаламга олинган.

2011 йилда Наби Жалолиддиннинг Умар Хайём ҳақида ҳикоя қилувчи «Оралиқ» романи китоб ҳолида нашрдан чиққанди ва Ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши томонидан юқори баҳоланган, китобхонлар эса илиқ кутиб олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг