Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умумтаълим мактаби ёшлар етакчилари раҳбар кадрлар захирасига киритилади

Умумтаълим мактаби ёшлар етакчилари раҳбар кадрлар захирасига киритилади

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида умумтаълим мактаблари ёшлар етакчиларининг 1 ойлик малака ошириш ўқув курси бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ўқув курсига умумтаълим мактабларида намунали фаолият юритаётган 60 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги ёшлар етакчилари тавсия этилди.

Қайд этилишича, мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар етакчиларини раҳбар кадрлар захирасига олиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг