Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари қурбонлари 368 кишига етди

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари қурбонлари 368 кишига етди

Фото: «AA.com»

Ҳиндистоннинг Керала штатида ёмғирлар сабабли юзага келган тошқин ва кўчкилар оқибатида қурбон бўлганлар сони 368 кишига етди.

«Анадўлу» агентлигининг маълум қилишича, ёмғирлар сабаб штатнинг асосий йўллари, кўприклар ва уйлар сув остида қолган. Қидирув-қутқарув ишларига вертолётлар жалб қилинган.

Штатда 12кундан буён кучли ёмғир ёғмоқда. 220 мингдан зиёд аҳоли вақтинчалик турар-жойларга эвакуация қилинган. 32,5 минг гектар экин майдонлари сувга тўлган.

Йил бошидан бери Ҳиндистондаги муссон ёмғирлари мавсумида мингдан зиёд киши ҳалок бўлди.

Метеохизматнинг маълум қилишича, ёмғирлар 20 августдан сўнг секин-аста тўхтайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг