Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида яна қор ёғди (видео)

Саудия Арабистонида яна қор ёғди (видео)

Фото: «Google.com»

Март ойининг охирги куни Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб кетди ва тоғлик ҳудудларда қор ёғди.

Жабал Лауз тоғида якшанба куни кундузи қор ёға бошлаган ва кечга бориб Иордания билан чегарадош ҳудуд оппоқ қор билан қопланган. Эртаси куни маҳаллий аҳоли қор манзарасидан баҳраманд бўлиш учун тоғ томон отланган. Қизиқувчилар сони кўп бўлганидан йўлларда автотраспорт ҳаракатини тартибга солиш учун йўл патрул хизмати ходимлари жалб этилган. Бундан ташқари, фуқаро мудофааси ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳам хизматда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жабал Лауз тоғида охирги бор февраль ойининг ўрталарида қор ёққан эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг