Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат инспекциясининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат инспекциясининг вазифалари белгиланди

Фото:«Norma.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» ДУК ташкил этилди.

Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

-қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;

-экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;

- ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.

Инспекцияни Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради ва Инспекция бевосита Ҳукуматга ҳисобдордир.

Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Олдинроқ Президент фармони билан Агросаноат инспекцияси Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг