Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийда электр узилишлари кузатилиши мумкин

Водийда электр узилишлари кузатилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бугун Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан бирида таъмирлаш ишлари якунланган. Ушбу электр тармоқларидан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади.

Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг