Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вулқон 500 метр лавали фавворани ҳосил қилди

Вулқон 500 метр лавали фавворани ҳосил қилди

Фото: «Trn-news.ru»

Филиппинда Тааль вулқони фаоллиги тингани йўқ. Охирги кунларда лавасини 500 метр баландликка ирғитиб, қарийб икки минг метрлик кул устунини ҳосил қилди, деб хабар берди «Rappler» портали Филиппин вулканология ва сейсмология институти (Phivolcs) маълумотига таяниб.

«Сўнгги 24 соат ичида Тааль вулқони фаоллиги янада кучайди, — дейилади институт маълумотномасида. — Тинимсиз вулқон отилиши баландлиги 500 метрга етадиган лавали фавворани ҳосил қилди. Унинг тепасида баландлиги қарийб икки минг метрга етадиган тўқ кулранг тутунли устун ҳосил бўлди. Кул асосий кратердан ғарбга ва жануби-ғарбга тарқалмоқда».

Якшанба куни Тааль вулқони бир километр баландликка кул отганди. Филиппин вулканология ва сейсмология институти (Phivolcs) шуни ҳисобга олиб, хавф даражасини беш балли шкалада тўртинчи даражага кўтарди ва вулқонга яқин ҳудуддан тўлиқ эвакуация қилишни тавсия этди. Вулқон отилиши хавфи туфайли Филиппин ҳукумати аҳолиси 80 минг кишидан иборат Батангас провинциясида учта аҳоли пунктини эвакуация қилишга киришган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг