Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«XALQ SUG’URTA» компанияси аҳолига замонавий суғурта турларини тақдим этмоқда

«XALQ SUG’URTA» компанияси аҳолига замонавий суғурта турларини тақдим этмоқда

Фото: Банк ахборот хизмати

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Юридик ва жисмоний шахсларга «XALQ SUG’URTA» компанияси томонидан тақдим қилинаётган замонавий суғурта турлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, «XALQ SUG’URTA» суғурта компанияси 2011 йил 16 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. Компаниянинг тўлиқ (100 фоиз) таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки ҳисобланади. Қисқа вақт давомида компания суғурта бозорида ўзининг рақобатбардошлигини исботлаб, йилдан-йилга ўзининг молиявий кўрсаткичларини яхшилаб бормоқда.

Компания умумий суғурта соҳасида ихтиёрий ва мажбурий суғурта тури бўйича 17 xилдаги суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда. Компаниянинг асосий мақсади Ўзбекистон суғурта бозорида микросуғурта суғурта маҳсулотлари бўйича хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Бугунги кунга келиб компания тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 15 та филиал ва мазкур филиаллар негизида ташкил этилган 18 та ҳудудий бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу таркибий бўлинмаларда 130 га яқин ходим меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Сўнгги йилларда «XALQ SUG’URTA» томонидан аҳолини барча қатлами учун тушунарли бўлган, соддалаштирилган суғурта шартларини ўз ичига олган ва энг асосийси  аҳоли учун қулай нархларни қамраб  олган суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, бугунги кунда реализация қилиб келинмоқда. Ушбу суғурта маҳсулотлари қаторига «Мигрант» суғуртаси, «Жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш (географик ҳудуд)» ва «Шинам уй»ни киритиш мумкин.

Мазкур суғурта маҳсулоти бўйича суғурталанган фуқаро чет элда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда уни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатлар, шунингдек соғлиғини тиклаш ҳаражатлари суғурта пули доирасида суғурта компанияси томонидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, транспорт воситалари эгаларининг ва иш берувчининг ҳамда ташувчининг фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилиш хизмати янгидан ташкил этилди. Шунингдек, компания қурилиш-монтаж таваккалчилигини ҳам мажбурий суғурта қилиш ваколатига эга бўлди. «XALQ SUG’URTA» компанияси томонидан яратилган мазкур янги имкониятлар биринчи навбатда, тадбиркорларга ўз бизнесларини ҳимоя қилиш имконияти берибгина қолмай, фуқароларнинг сифатли турмуш кечиришларини кафолатлашга хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, «XALQ SUG’URTA» компанияси юртимиздаги суғурта бозорини ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг мол-мулкларини кафолатлаш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг