Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой Японияга жиддий норозилик билдирди. Нега?

Хитой Японияга жиддий норозилик билдирди. Нега?

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакуннинг айтишича, Хитой Японияга "жиддий норозилик баёноти" билан чиққан. Бунга Япония томонининг сентябр ойида Пекинда ўтказиладиган ҳарбий парадга бошқа давлатларни ҳам бормасликка чақиргани сабаб бўлган

"Хитой Япония томонига жиддий норозилик билдирди ва Япония томонидан тушунтириш талаб қилди", деди Гуо Жиакун брифингда. “Тарихга виждонан, ундан сидқидилдан сабоқ олиб, тинч-тотув тараққиётга интилаётган ҳар қандай давлат бунга шубҳа қилмайди, барибир, эътироз билдирмайди”, - деди у. 

Иккинчи жаҳон урушида Хитойнинг Япония устидан қозонган ғалабасининг 80 йиллиги шарафига парад 3 сентябр куни бўлиб ўтади. 24 август куни Киодо агентлиги дипломатик манбаларга таяниб, Япония ҳукумати Европа ва Осиё давлатларидан парадга бормасликни сўрагани ҳақида хабар берди. Агентлик манбаларига кўра, Япония томони Хитой сиёсати “тарихга ҳаддан ташқари эътибор қаратган ва японларга қарши кайфият яққол намоён бўлган” деб ҳисоблайди. 

Хитойдаги парадда хорижий давлатлар раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ҳамда жануби-шарқий Осиёнинг бир қанча давлатлари, жумладан Индонезия, Малайзия, Камбоджа, Лаос ва Мянма раҳбарлари иштирок этади. South China Morning Post нашрининг ёзишича, Европа етакчилари Владимир Путин келгани сабабли тадбирни бойкот қилишга қарор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг