Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда ёнғин сабаб 6 киши ҳалок бўлди

Хитойда ёнғин сабаб 6 киши ҳалок бўлди

Фото: «Axar.az»

Хитой жанубидаги Гуандунг провинциясида содир бўлган ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah»нашри.

Хитой коммунистик партиясининг расмий нашри «Global Times» маълумотларига кўра, Гуандунг провинциясига қарашли Шантов шаҳридаги бир бинога номаълум кишилар томонидан ўт қўйилган. Бунинг оқибатида 6 киши куйиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар оловни бартараф этишган.

Ёниб кетганларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг