Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўжайли туманида IT марказнинг очилиш маросими ўтказилди

Хўжайли туманида IT марказнинг очилиш маросими ўтказилди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида IT марказнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тимур Баекеев ва туманнинг устоз-мураббийлари, шунингдек ўқувчи-ёшлари қатнашишди.

Тадбирда Хўжайли тумани ҳокими ва вазирликнинг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи барча қатнашчиларни «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» ва тумандаги янги «Рақамли технологиялар ўқув маркази»нинг очилиши билан чин юракдан табриклади.

Бундан сўнг, барча меҳмонлар IT марказда ёшларнинг рақамли таълим олиши учун тўгарак хоналари, ўқув зали ва керакли техникалар билан таъминланганлиги ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг