Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда банк ғазнасини талон-торож қилган шахс 11 йилга қамалди

Хоразмда банк ғазнасини талон-торож қилган шахс 11 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида 1990 йилда туғилган Шерзод(исми ўзгартирилган) исмли фуқарога тааллуқли иш кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича судланувчи дастлаб 2020 йил 11 июль куни фирибгарлик жиноятини содир этган. Урганч шаҳар, «Гурлан» кўчасида жойлашган кафе рўпарасида жабрланувчи У. Қодиров(исм-шарифи ўзгартирилган) билан учрашиб, ўғлини Урганч Давлат университетининг «Жисмоний маданият» факультетига давлат бюджети асосида ўқишга 1000 АҚШ доллари эвазига киритишига ишонтириб, айтилган пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Кейин 2020 йил 30 октябрь куни олдиндан режа қилиб юрган босқинчилик жиноятини содир этган. У АТ «Халқ банки» Хоразм филиали амалиёт бўлими қошидаги «Тинчлик» банк хизматлари маркази биноси ёнига бориб, марказ бошлиғига қўнғироқ қилиб, ўзини банк соҳаси бўйича ДХХ вилоят бошқармаси масъул ходим деб таништириб, жиноий ҳаракатлари ошкор бўлиб қолмаслиги учун Хоразм вилоят шевасига хос бўлмаган шевада гапириб, бирга ишловчи шериги билан тезда ДХХ вилоят бошқармаси биноси олдига келишини айтади.

Улар марказ биносидан чиқиб кетишганидан сўнг, бинога мижоз сифатида кириб, ғазначи И. Валижонованинг(исм-шарифи ўзгартирилган) ёлғиз қолганидан фойдаланиб, унга ҳужум қилиб, бошини темир сейфга уриб тан жароҳатлари етказади. Кейин банк марказидаги қиймати – 218 миллион 469 минг 149 сўмлик 21 минг 088 АҚШ доллари ва 20 миллион 847 минг 565 сўм пулларини ҳамда И. Валижонованинг қиймати – 2 миллион 200 минг сўмлик «Samsung» русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, жами 241 миллион 516 минг 714 сўм пулларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида Шерзодга Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» банди, 57-моддаси, 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси 1-қисми, 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил 11 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг