Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда «Кобальт» автокранга урилди. Уч киши ҳалок бўлди

Хоразмда «Кобальт» автокранга урилди. Уч киши ҳалок бўлди

Фото: «politeka.net»

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 21 август куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи Қ.Р. ўзининг бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу» йўлининг 481-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги «МАЗ-5334» русумли автокраннинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида «Кобальт» автомашинаси йўловчилари — ҳайдовчининг онаси Н.Р. ва унинг аёл қариндоши Г.Д.лар жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлганлар, шунингдек қолган йўловчилар — У.Қ. ва М.К. исмли аёллар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 22 август куни соат 00:30ларда  йўловчилардан бири У.Қ. касалхонада вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг