Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар учун яна бир эзгу иш

Хотин-қизлар учун яна бир эзгу иш

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси БМТТДнинг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш» мавзусида тренинг ўтказади.

Тадбирни самарали ташкиллаштириш нуқтаи назаридан 2018 йилнинг 5, 6, 11 ва 13 апрель кунлари ҳар бири 28-29 нафардан хотин-қизга мўлжалланган (жами 115 нафар хотин-қиз) 4 та бир кунлик тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Тренинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари ходимларига, «Энг яхши инновацион ғоялар» танлови ғолибларига, раҳбар аёлларга, бизнес эгаларига, карьера қилишга, профессионал мавқега эришишга ва ўзига ишонган, билим кўникмаларини оширишга интилган аёллар учун мўлжалланган.

Тренингнинг мақсади қуйидагилардан иборат: аёлларнинг билим кўникмаларини ошириш, уларнинг бошқарув тизимида ва умуман ҳаётдаги ўрни тўғрисидаги комплекс тушунчани шакллантириш; ўзининг билим кўникмаларини ошириш салоҳиятини баҳолаш, индивидуал ривожланиш режасини тузиш; бизнес ва шахсий ҳаётда керакли муваффақиятларга эришиш учун энг муваффақиятли стратегияларни ишлаб чиқиш; ҳамкорлар билан самарали мулоқотни ўрнатишга ўргатиш; ўзи тўғрисидаги таассуротларни онгли равишда бошқариш ва ўз имижи сабабли келаётган ахборотни назорат қилиш, шунингдек, ҳаётий ўзгариш ва ютуқлар учун режалар тузишни, илҳом ва қувват олишни ўргатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг