Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландиядаги террорчи масжиддаги хунрезликдан олдин ҳукуматга хат ёзган

Янги Зеландиядаги террорчи масжиддаги хунрезликдан олдин ҳукуматга хат ёзган

Фото:«Radio NZ»

Янги Зеландиядаги масжидда мусулмонларга ўқотар қурол билан ҳужум қилган террорчи аввал мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн канцеляриясига интернет орқали хат ёзган. Хат ҳужум бошланишидан бир неча дақиқа олдин жўнатилган.

Бош вазирнинг айтишича, ҳужум бошланишидан 9 дақиқа олдин у ва яна 29 мутасаддининг манзилига «манифест» келган. Орадан 2 дақиқа ўтиб барча хавфсизлик органлари бу ҳақда огоҳлантирилган. Аммо хатда ҳужум тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай аниқлик бўлмаган.

«Агар хатда илғаб олиш мумкин бўлган кичик жиҳат бўлганда ҳам, биз дарҳол тадбир кўрган бўлардик», — дейди Ардерн.

Эслатиб ўтамиз, 15 март, жума куни бир гуруҳ террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита – «ал-Нур» ва «Линвуд» масжидларига жума намозидан сўнг бостириб кириб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Натижада 50 нафар мусулмон вафот этган бўлса, 49 нафари яраланган.

Полиция томонидан террорда айбланиб, 4 киши қўлга олинган. Улар орасида «манифест»ни эълон қилиб, хунрезликни интернет орқали узатиб борган австралиялик Брентон Таррант ҳам бор. Янги Зеландия бош вазирининг маълум қилишича, Таррант Янги Зеландия қонунлари бўйича суд қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг