Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўлми ёки хирмон?

Йўлми ёки хирмон?

Куз  келиши билан Хонқа туманида йўллар шоликорлар хирмонга айлантириши натижасида торайиб қолади.

— Хоразм вилоятининг барча туманларида шоли етиштирилади, фақат Хонқада эмас, — дейди куюнчаклик билан ҳайдовчи П.Қадамбоев. — Лекин хонқаликлар  серқатнов йўллардан хирмон сифатида фойдаланишади. Баъзан машинани қаердан ҳайдашни билолмасдан гаранг бўласан киши.

Хонқаликлар миришкор халқ. Улар эрта экиб, эрта йиғишади. Кузги буғдой экиш мақсадида барвақт комбайнда ўриб-янчиб олинган шолининг намлик даражаси юқори бўлади, албатта. Бундай ғаллани омборда сақлашнинг  иложи йўқ. Шу боис шоликорлар уларни хирмонларда ёйиб, қуритиб олишади.

Бундай ҳолат июнь ойида — буғдой ўрими мавсумида ҳам кўзга ташланади. Намлиги юқори ҳолда ўрилган ғалла йўлларга ёйилиб, қуритилиб, сўнг омборга қамалади.

Шоли қуритиш ҳолати вилоятнинг барча туманларида авж олмоқда. Бироқ бошқа ҳудудларда серқатнов йўлларга шоли ёйиш ҳолатлари кўзга ташланмайди. Улар бундай муҳим ишни махсус хирмонларда амалга оширмоқдалар. Хонқада эса...

Хонқа туманининг 34-сув иншоотига элтувчи йўл  Ал-Хоразмий қишлоғидан ўтади. Ушбу йўл аслида унчалик кенг эмас. Автомобиллар ҳаракати учун торроқ бўлган мазкур йўлда тез-тез йўл ҳаракати ҳодисаси юз бериб туради. Яқинда бу йўлда Ҳазорасп тумани Бўстон қишлоғидаги Аминовлар оиласидан икки нафар шахс: ота-бола аварияга учраб вафот этган эди.

Олажа, Томадурвадик, Ғалаба каби қишлоқларнинг туман марказига олиб борувчи серқатнов йўлларида ҳам айнан шундай манзарани кузатиш мумкин.

— Арзимас қоидабузарликни деб йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари мияни роса ачитишади. Салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўзбошимча шоликорларга эса ғинг дейишмайди, — дейди куюнчаклик билан кекса ҳайдовчи Ғ.Аҳмедов. — Ахир бу ҳолат ҳам йўл қоидаларини бузиш саналади-ку!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг