Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёш китобхон» танловининг 2-ўрин соҳиби 23 ёшида вафот этди (видео)

«Ёш китобхон» танловининг 2-ўрин соҳиби 23 ёшида вафот этди (видео)

Кадр: «YouTube»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Ёш китобхон» танлови республикаси босқичида 2-ўринни олган қашқадарёлик Абдулазиз Қурбонов 23 ёшида вафот этди.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» танловининг иккинчи турида фарғоналик Шарофатхон Исмоилова 270.05 балл билан 1-ўринни, қашқадарёлик Абдулазиз Қурбонов 217.75 балл билан 2-ўринни, Тошкент шаҳридан Сарвиноз Саксонова 200 балл билан 3-ўринни қўлга киритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг