Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилган

Ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилган

Бугунги йиғилишда Президент Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилганини таъкидлаб ўтди.

Битирувчиларнинг кўпчилиги катта кредит олиб, қайтара олмаслигидан хавотир олаётгани учун имтиёзли кредит ресурсининг бир қисмини битирувчини ишга олган корхоналарга ҳам бериш таклифи ҳам маъқулланган.

Энди ишга олинган битирувчилар сонига қараб, тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит берилади.

Масалан, 1 миллиард сўмгача кредит олганлар камида 1 нафар, 5 миллиард сўм олганлар эса 5 нафар битирувчини ишли қилади. Имтиёзли кредит олган корхона битирувчини 2 йил ичида ишдан бўшатса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгаради.

Ушбу янги тизим нафақат бу йилги, балки олийгоҳни тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг