Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар иттифоқи ОТМга имтиҳонсиз грантга кирадиганларни аниқлаб олди

Ёшлар иттифоқи ОТМга имтиҳонсиз грантга кирадиганларни аниқлаб олди

Фото: «uzbekiston.site»

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси низомига мувофиқ, ташкилотнинг 14 нафар фаоли ОТМга давлат гранти асосида ўқишга кириш имконини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида»ги қарори Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, ўзининг етакчилик қобилиятини намоён қилган, ватанпарвар, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Мазкур қарорга асосан танловнинг маҳаллий босқичларида 5 минг 492 нафар номзоднинг аризаларини туман (шаҳар) комиссиялари қабул қилиб олган. Номзодлар орасида 815 нафари сардор, 1 минг 908 нафари бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчиси ҳамда 2 минг 769 нафари Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар бор.

Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган 42 нафар номзодни баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, жами 14 нафар энг муносиб ёшларни саралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг