Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик болалар Шавкат Мирзиёевни ўзбекча калом билан кутиб олди (видео)

Америкалик болалар Шавкат Мирзиёевни ўзбекча калом билан кутиб олди (видео)

Кадр: «Youtube»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди. Қуйида кутиб олиш маросимидан эксклюзив видеолавҳани кўришингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев бугун, 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.

17 май куни эса АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг