Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Вашингтонга етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Вашингтонга етиб борди (фото)

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга борди.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев бугун, 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.

Фото: «President.uz»

17 май куни эса АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Фото: «President.uz»

Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг