Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг собиқ мудофаа вазири: «Россия ва АҚШ даҳшатли уруш остонасида»

АҚШнинг собиқ мудофаа вазири: «Россия ва АҚШ даҳшатли уруш остонасида»

Фото: Рамблер/новости

«Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатни янги совуқ уруш бошланиши билан таърифлаш мумкин. Аммо буниси аввалги совуқ урушга қараганда хавфлироқ», — дея фикр билдирди америкалик собиқ вазир Уилям Перри. У мазкур сўзларни Россия ташқи ишлар вазирлигининг дипломатия академияси тингловчилари билан учрашувда айтган.

Собиқ мудофаа вазирининг фикрича, бугун томонлар қуролларни назорат қилиш ва ядровий хавфсизлик борасидаги ҳамкорлик масаласини кўриб чиқмаяпти. «Биз АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дипломатияга қайтишимиз керак», — дея таъкидлади у.

Учрашув якунида Перри аудиториянинг саволларига жавоб бераркан, Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятга: «Бугун КХДРда ядровий қурол бор, ҳукумат ҳам ундан воз кечиш ниятида эмас. Дипломатия ҳам бу муаммони ҳал қила олмайди. Шунинг учун АҚШ, Россия, Хитой ва Жанубий Корея бор имкониятлари билан КХДРни тийиб туришлари керак», — дея изоҳ берди.

Эрон ҳақидаги саволга жавобан собиқ вазир ушбу давлат билан тузилган шартномаларни сақлаб қолиш лозимлигини айтди. «Агар АҚШ бу келишувлардан четга чиқса, бу ҳақиқий фожиа бўлади», — деган Перри. Хуласа ўрнида у ҳеч ким бу муаммоларни бир ўзи ҳал қила олмаслигини, аммо дипломатларда вазиятни ўзгартириш учун катта имконият борлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг