Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Расман: Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Фото:«Buxoro.uz»

29 февраль куни Бухоро шаҳрида вилоят фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқиб, Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни ўқиб эшиттирди.

Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камоловни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлигини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг