Черногория Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни тўхтатди

Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди.
Шу йилнинг 9 октябр куни Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқароларини визадан вақтинча озод этиш тўғрисидаги аввалги қарорларини тўхтатиб қўйди. Бу қарор миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш доирасида қабул қилингани айтилган.
2023 йил апрел ойида Черногория ҳукумати Ўзбекистондан келган сайёҳлар учун виза талабини бекор қилиш режасини эълон қилган эди. Икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар июнь ойида бошланиши режалаштирилган эди. Хусусан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Тиват курорт шаҳрига парвозларни амалга оширди.
Ўзбекистон 2019 йилнинг феврал ойида Черногория фуқаролари учун визасиз режим жорий қилган эди.Улар 30 кун давомида визасиз қолишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter