Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп Си Цзинпиндан мактуб олган

Доналд Трамп Си Цзинпиндан мактуб олган

Фото: «Reuters»

28 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп ХХР раҳбари Си Цзинпиндан КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Хитойга ташрифи хусусида мактуб олганини тасдиқлади.

«Кеча Хитой раҳбари Си Цзинпиндан Ким Чен Ин билан учрашуви жуда яхши бўлгани ва Ким Чен Ин мен билан учрашишни кутаётгани хусусида хат олдим. Айни вақтда, бахтга қарши, максимал босим ва санкцияларни ушлаб туриш керак!», — дея ёзган Трамп «Twitter»даги саҳифасида.

Ким Чен Ин ушбу ҳафтада ўзининг илк хорижий ташрифини амалга ошириб, Пекинга борди. Айни вақтда апрел ойида икки корейс давлати раҳбарларининг чегарадаги демилитаризациялашган ҳудуд муҳокамаси бўйича учрашувига тайёргарлик кетаяпти. Ундан сўнг Ким Чен Ин ва Доналд Трампнинг учрашиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг