Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия президенти расмий кутиб олинди

Германия президенти расмий кутиб олинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Маросим якунида биргаликда суратга тушилди, сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг