Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Си Цзинпинни КХДРга таклиф этди, таклиф қабул қилинди

Ким Чен Ин Си Цзинпинни КХДРга таклиф этди, таклиф қабул қилинди

Фото: «АFR»

КХДР етакчиси 25— 28 март кунлари Хитойга сафар қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ким Чен Ин Хитойга ташрифи давомида ХХР раиси Си Цзинпинни КХДРга таклиф этган, Цзинпин таклифни қабул қилган. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг «ЦТАК» агентлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Стратегик ҳамкорлик, Хитой ва КХДРнинг бирдамлиги ва дўстлигини кучайтириш  лозим», — деган Ким Чен Ин Цзинпин билан учрашувда.

КХДР етакчиси ва рафиқасининг Хитойга ташрифи жуда сирли кечди: улар ҳақидаги хабар Пекиндан ҳукумат поезди жўнаб кетгандан сўнг пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг