Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ксения Собчак Владимир Путинни судга берди

Ксения Собчак Владимир Путинни судга берди

Фото: «Корреспондент»

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак Олий судга Владимир Путинни президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатга олиш юзасидан шикоят қилди.

«Суд мажлиси 16 февраль, соат 10:00да бўлиб ўтади», деб хабар берди суд, дейилади «Корреспондент» нашрида.

Ўз шикоятида Собчак Олий суддан «Россия Федерацияси марказий сайлов комиссияси томонидан 2018 йил 6 февралда В.В.Путинни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарорини ноқонуний деб топиб, бекор қилишни сўрамоқда».

Шикоятда таъкидланишича, Конституция бўйича Путиннинг бу лавозимни қайта эгаллашга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ. Сабаби, у мазкур лавозимда икки йил кетма-кет ўтирди.

Шу ўринда, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Николай Булаевнинг айтишича, Путиннинг сайловларда иштирок этишида тўсиқлар мавжуд эмас.

Ҳозирда 70 фоиз россияликлар ўз овозларини Владимир Путинга беришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг