Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР АҚШ билан музокара ўтказаётганда ракеталарини синамайди

КХДР АҚШ билан музокара ўтказаётганда ракеталарини синамайди

Фото: «Гордон»

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореянинг АҚШ-КХДР музокаралари пайтида ракета синовлари ўтказмасликка ваъда берганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Шимолий Корея 2017 йилнинг 28 ноябридан буён ракета синовини ўтказмади ва учрашувларимиз давомида ҳам бундай қилмасликка ваъда берди. Улар ўз сўзларида туришига ишонаман», — дея ёзади Трамп ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Олдинроқ у КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг музокара ўтказиш ҳақидаги таклифига рози бўлганини маълум қилган эди.

Шимолий Корея сўнгги йилларда АҚШдан хавфсираб, ўзини ҳимоя қилиш учун қитъалараро баллистик ракеталар ва ядровий каллаклар ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

Ҳозирча КХДР синовдан ўтказган сўнгги ракета «Хвансон-15» бўлиб турибди. У 13 минг километр олисликдаги нишонни йўқ қилиши мумкинлиги тахмин қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг