Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон Ҳиндистонга ташриф буюрди

Макрон Ҳиндистонга ташриф буюрди

Кадр: «Youtube»

Франция президенти Эммануэл Макрон Ҳиндистонга ташриф буюрди. У Ҳиндистонни Франциянинг минтақадаги энг асосий стратегик шеригига айлантириш ниятида.

Ўз рафиқаси билан Деҳлига келган Макрон «Брексит»дан фойдаланиб, расмий Лондоннинг ўрнини эгаллаган ҳолда, Ҳиндистон ва Европа ўртасидаги муносабатларда асосий воситачига айланиш ниятини яширмаган.

Макрон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди. Учрашувда икки давлат етакчилари Франциянинг «Safran» компанияси ва Ҳиндистонниг «SpiceJet» авиакомпанияси ўртасида 12 миллиард евролик ҳамкорлик шартномасини имзолаганлар.

Аммо Ҳиндистон ва Франциянинг яқинлашувига қарамасдан, Парижнинг Осиёдаги асосий ҳамкори Пекин бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг