Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг хориждаги фуқароларга нисбатан муносабати ўзгарган

Мирзиёевнинг хориждаги фуқароларга нисбатан муносабати ўзгарган

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон ҳукумати чет элда ишлайдиган ва ўқиётган фуқароларга нисбатан ўз муносабатларини тубдан ўзгартирди, деб маълум қилди мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари турли делегацияларнинг бугунги кунда чет элдаги ватандошлар билан учрашувлар ўтказаётганини, маҳаллий ҳокимият органлари уларининг иш шароитлари ва ҳаётини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриб, ҳуқуқларни таъминлаётганларини таъкидлади.

«Спутник» нашрининг ёзишича, давлат раҳбари, шунингдек, бугун тўғри йўлдан бораётган диний экстремистик ҳаракатларнинг собиқ иштирокчиларга нисбатан жамиятнинг муносабати ўзгарганини қайд этди.

Давлат раҳбари ўтган йили Ўзбекистон вилоятларига қилган сафарида ижро ҳокимиятининг мавжуд хатоларига ишора қилган. У қонунни бузганларни, ҳаётини диний-экстремизм билан боғлаб, сўнг хатосини тушуниб етганларни жамиятдан ҳайдаш мумкин эмаслигини таъкидлаган. 

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2017 йилда диний-экстремистик ташкилотлар иштирокчиларининг қора рўйхатидан 18 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси чиқариб ташланган, 10 минг нафари эса иш билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг