Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари учун енгиллик берилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари учун енгиллик берилди

Фото: «Xabar.uz»

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карта орқали икки мамлакат чегарасини бемалол кесиб ўтиши, кириши, чиқиши, бўлиб туриши мумкин.

Бу бўйича барча ташкилий ишлар ўз ниҳоясига етгани қайд этилди.

Энди Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти олиш шарт эмас, шунингдек, ҳеч қанақа штамп ҳам қўйилмайди.

«Бу айниқса Сўх, Шоҳимардон ва Чўнғара каби эксклав ҳудудларимиздаги юртдошларимизга катта енгиллик беради, энди улар бюрократиядан қутилади. Бу тартиб самолёт, поезд, машинага ҳам ўтади», деб хабар берди блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Эслатиб ўтамиз, ID-карта орқали чегарани кесиб ўтишга рухсат бериш ҳақида икки давлат ҳукуматлари ўртасида шу йил 27 январда Келишув имзоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг