Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари гаплашиб олишди

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари гаплашиб олишди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов кеча, 4 май куни телефон орқали мулоқот қилишган.

Ҳукумат раҳбарлари мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик, савдо алоқаларининг ўсиб бориши ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилишган.

Айтилишича, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми биринчи чоракда 1 млрд. долларга етган. Бу ўтган йилги шу даврга нисбатан 27 фоизга кўп деганидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг