Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Бош вазир ўринбосарини вазифасидан озод этди

Президент Бош вазир ўринбосарини вазифасидан озод этди

Фото: «Халқ сўзи online»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Акмалов Қаҳрамон Валиевич ўз лавозимидан озод этилди.

«Халқ сўзи» ўз манбаларига таяниб хабар беришича, бу борада тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Маълумот учун, Қаҳрамон Акмалов бу лавозимда 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён ишлаб келаётганди. Бунгача у Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг