Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат Яшнободга! Президент ҳарбийлар учун қурилаётган уйларни бориб кўрди

Навбат Яшнободга! Президент ҳарбийлар учун қурилаётган уйларни бориб кўрди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани «Олмос» маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу ерда 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда.

1 минг 440 хонадондан иборат ушбу турар-жойлар Ватан ҳимоячиларига топширилади. Ўзига хос ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади.

Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев шу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг