Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Мирзиёев ўзбекистонликларга оилавий саёҳатга чиқишни тавсия қилди

Президент Мирзиёев ўзбекистонликларга оилавий саёҳатга чиқишни тавсия қилди

Шавкат Мирзиёев

Фото: «Sputnik»

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда соҳага масъул давлат органлари раҳбарлари, масъул ходимлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар қатнашмоқда.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Йиғилишда қатнашаётган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакилининг маълумот беришича, давлат раҳбари ўзбекистонликларни оилавий саёҳатга чиқишга тарғиб қилган, мутасаддиларга ушбу ишни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишни тайинлаган. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар томонидан жамоавий саёҳатларни ташкил этилиши лозимлигини уқтирган.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг