Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг маошини оширишга қаратилган қарорни имзолади

Президент олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг маошини оширишга қаратилган қарорни имзолади

Фото: «Ўзбекистон24»

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий лавозим маошлари миқдорларини табақалаштирилган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ходимларининг — ўртача 25 фоизга ва стажер-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовут икки бараваргача оширилади.

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, базавий докторантурада таълим олаётган шахсларга – илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар, докторантурада таълим олаётган шахсларга – фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига ва хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг