Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини очиб беришди

Президентлар Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини очиб беришди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида очилган Ўзбекистон саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб бу ерда Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими бўлди. Президентлар поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат», «Ўзбекчармпойабзали», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзфармсаноат», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзбекозиқовқатхолдинг», «Ўзшаробсаноат», «Ўзметкомбинат» каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон Президентида катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг