Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг судьяларни лавозимга тайинлашда ваколати қисқариши мумкин

Президентнинг судьяларни лавозимга тайинлашда ваколати қисқариши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьяларини, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари судьяларини, шунингдек, туман (шаҳар) судларининг ҳамда ҳарбий судларнинг раислари ва ўринбосарларини лавозимга тайинлашда номзодларни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш амалиёти бекор қилиниши мумкин.

Фақат вилоятлар даражасидан бошлаб суд раиси ва ўринбосарлари, шунингдек, Олий суд судьяларининг барчаси Президент билан келишилган ҳолда тайинланадиган бўлади.

Муҳокама учун эълон қилинган  қонун лойиҳаси  қабул қилинса, ушбу судьялик лавозимларига тайинлаш Судьялар олий кенгашининг тўлиқ ваколатида қолади (Қорақалпоғистонда Судьялар олий кенгаши тақдимномаси билан Жўқорғи Кенгес томонидан тайинланади).

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри судларининг раислари ва ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Олий Ҳарбий суд раиси, шунингдек, Олий суд раиси, ўринбосарлари ва судьяларининг барчасини лавозимга тайинлашда номзодлар давлат раҳбари билан келишилади.

Бундан ташқари, ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьясининг, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисининг ва судьясининг ваколатларини тугатиш масаласи ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилмасдан, фақат Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ҳал қилинади.

Лойиҳа қабул қилинган тақдирда “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 63- ва 72-моддаларига ўзгартишлар киритилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг