Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаддафийнинг миллиардлари қаерда?

Қаддафийнинг миллиардлари қаерда?

Айрим мутахассислар Қаддафийнинг 200 миллиард доллардан ортиқ бойликка эгалигини ҳисоблаб чиқишган.

Фото: «diapazon.kz»

Муаммар Қаддафий Ливия давлатини 1969 йилдан то ўлимига қадар — 42 йил давомида узлуксиз бошқариб келди. 2011 йилдаги ғалаёнлар ва давлат тузумининг ўзгариши туфайли Ливия амалда бир неча ҳудудга бўлиниб кетди, Қаддафий эса ўлдирилди. Унинг назоратидаги давлат хазинаси бўйича бир қанча қизиқарли маълумотлар мавжуд. Айрим мутахассислар Қаддафийнинг 200 миллиард доллардан ортиқ бойликка эгалигини ҳисоблаб чиқишган.

Яқинда Қаддафийнинг хориждаги, хусусан Бельгиядаги ҳисоб рақамларидан йўқолган миллиардлар бўйича навбатдаги можаро келиб чиқди. Бу ҳақда «Le Vif» нашри ёзмоқда. Гап шундаки, полковникнинг ўлимидан сўнг у ва унинг оиласига тегишли барча ҳисоб рақамлари музлатилган эди.

2013 йилнинг 29 ноябригача Қаддафий назоратида эканлиги аниқланган «Libyan Investment Authority» ва «Libyan Foreign Investment Company» компанияларининг 16 миллиард евро маблағи Бельгия банкларида сақланган. Аммо яқинда қилинган ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилнинг кузига келиб бу ҳисоб рақамларида 5 миллиард евродан ортиқроқ маблағ қолгани маълум бўлди. Яъни 11 миллиард евро пул сирли равишда ғойиб бўлган. Энг қизиғи, Бельгия ҳукумати 2011 йилда БМТ томонидан музлатилган бу ҳисоб рақамларни ечмаганини билдирган.

Ҳозир пул ювишга қарши курашиш бўйича махсус комиссия шу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг